Булунғурда сайёр давлат хизматлари кўрсатилади
- 25.10.2019 13:46
- 112
- Самарқанд
Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Булунғур тумани давлат хизматлари маркази ходимлари шу йилнинг 26 октябрь куни соат 09:00 дан соат 14:00 га қадар тумандаги Саховат маҳалласида фуқароларга сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатади.
Сайёр қабулда:
- электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш;
- фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш;
- тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш;
- жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш.
- жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) олиш;
- давлат мактабгача таълим ташкилотларига ариза олиш ва жойлаштириш учун йўлланмалар бериш ҳамда бошқа давлат хизматлари кўрсатилади.
Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 47 дақиқа аввал
- Долзарб