Буни кўриш керак... Дунёдаги энг хавфли йўллар

Дунёда хавфлилиги билан машҳур бўлганйўллар кўп. Тик қияликлар, қоялар, тошлар, шаршаралар ва ёмон об-ҳаво шароитидаги ноль кўриниш улар бўйлаб ўтишга журъат этадиган экстремаллар учун ҳалокатли бўлиши ҳам мумкин.

Биз глобусни айлантириб, четлаб ўтилиши лозим бўлган унутилмас ва ниҳоятда жозибали дунёдагиэнг хавфли йўлларни топдик. Демак, хавфсизлик камарларингизни тақиб олинг!

Атлантика йўли (Норвегия).

 Норвегиядаги Атлантика йўли атрофдаги кичикқирғоқ қишлоқларини боғлайди. Маршрут асосан сайёҳлар учун мўлжалланган, чунки бу ердаги манзара жуда ажойиб. Лекин гўзалликка мафтун бўлиб қолмаслик керак, негаки тўсатдан йўлга келиб урилган тўлқинлар машинани ўраб олади вауни оқизиб кетиш эҳтимоли жуда катта.

Далтон Хайвей, Аляска (АҚШ)

Транс-Аляска нефть қувури бўйлаб ўтадигандунёдаги энг қорли Далтон Хайвей катта текис йўли дунёдаги энг изоляцияланган ва ҳар қандай цивилизациядан мутлақо маҳрум йўл ҳисобланади. 1974 йилда қурилган магистрал йўлнинг узунлиги 666 километр ва бу масофа бўйлаб атиги 3 та кичик қишлоқ мавжуд. Ҳушёрлигини бир лаҳза йўқотган ҳайдовчи бир неча сония ичида машина бошқарувини йўқотиб, ағдарилиб кетиши мумкин.

Эшима Охаси кўприги (Япония)

Узунлиги деярли 2 километрни ташкил қиладиганЭшима Охаси кўприги Япониянинг иккита шаҳрини боғлайди. Агар сиз узоқдан қарасангиз, кўприк осмонга қараб кетаётгандек ва у ерга бориш ғояси бўлган одам шунчаки ақлдан озгандек туюлади. Бироқ, бу баландлик кемалар кўприк остидан ўтиши учун керак.

 Капитанлар йўли (Янги Зеландия)

Бир вақтлар қазиб олинган кон ускуналарини Капитанлар водийсига ташиш учун тоғларда қурилган бу йўл жуда машҳур бўлиши билан бирга жуда хавфли жойдир.

1900 йиллардан бери у сифатини йўқотган, тез-тез ёғадиган ёмғир жуда кўп ноқулайликларни келтириб чиқаради, ҳосил бўладиган кўчки ўтиб кетаётган машиналарнинг қулаб тушишига сабабчи бўлади.

 Стельвио довони, Италия

Денгиз сатҳидан 2757 метр баландликда жойлашган йўл Италиянинг Шарқий Альп тоғларидаги энг баланд довон бўлиб, у орқали автомобиллар ҳаракати амалга оширилади. Йўлнинг шимоли-Шарқий қисми кўп сонли, яъни 48 та ғайриоддий зигзаг кескин бурилишлари туфайли энг хавфли қисм ҳисобланади.

Сичуан-Тибет автомагистрали, Хитой

Бу, албатта жуда чиройли жой, лекин жуда хавфли.Ҳар қандай баланд тоғ йўлларида бўлгани сингари Сичуан-Тибет автомагистралидаги кўчкилар, тош қулаши ва экстремал об-ҳаво кўпинча йўлнинг узоқ вақт ёпилишига сабаб бўлади.

Агар бунга қор кўчкиси ва кислород етишмаслигини қўшсак, йўлдаги хавф-хатардаражасини тасаввур қилаверинг.


 Жуолинг тоннели, Хитой

 Guoliang Хитойнинг Тайханшан тоғларидаги улкан тошда қазилган дунёдаги энг машҳур тоннеллардан биридир. Йўлнинг узунлиги 1,2 километр, тоннель баландлиги 5, кенглиги эса атиги 4 метр. Ушбу йўл5 йил давомида яқин атрофда жойлашган қишлоқ аҳолиси томонидан қурилган. Маҳаллий аҳолиЖуолингни хатоларни кечирмайдиган йўл деб атайди. Бу бежиз эмас, тоннелнинг ўзида тўғридан-тўғри жарликка чиқадиган ёриқлар бор, бундан ташқари, бу ерда тўсиқлари йўқ жуда кўп кескин бурилишлар мавжуд.