Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бухорода 100 минг доллар пора талаб қилган «Ўзэнергоинспекция» ходими ушланган

Бош прокуратура хабарига кўра, “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармаси мансабдор шахси С.А. “I.G.A.S. ” МЧЖга қарашли АЁҚШда ўтказилган текшириш якуни бўйича мазкур шохобча фаолиятини тиклаб бериш, “B.A.Y.Q.” МЧЖга қарашли АЁҚШга фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, 2024 йилда назорат органлари томонидан текшириш эълон қилинганда, унга олдиндан хабар бериш эвазига 100 000 доллар пора талаб қилган.

У жорий йилнинг 28 декабрь куни ўтказилган тезкор тадбирда кимёвий ишлов берилган 50 000 долларни пора тариқасида олган вақтида ушланган. Мазкур ҳолат бўйича С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.