Бухорода бўлиб ўтган Халқаро ипакчилик комиссияси (ISC) ижроия қўмитаси йиғилиши қатнашчилари Самарқандга келди
- 07.04.2019 08:15
- 151
- Самарқанд
Дастлаб, меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд-Сингапур” пиллани қайта ишлаш хорижий корхонасига ташриф буюрди. Бу ерда пиллани қайта ишлаш, ипак ва ипак маҳсулотлари сифати, қадоқлаш ва экспортга йўналтириш жараёни билан танишди.

Шундан сўнг меҳмонлар “Самарқанд Бухоро ипак гилами” қўшма корхонасида бўлиб, гилам ишлаб чиқариш, уни бўяш ҳамда тўқиш жараёнларини кузатди.
Шунингдек, меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларни ҳам зиёрат қилди.

Маълумот ўрнида, юртимиз 2017 йил 20 сентябрда Халқаро ипакчилик комиссиясининг (International Sericultural Commission- ISC) аъзосига айланди. Ушбу ташкилот БМТ томонидан рўйхатга олинган ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади. Бугунги кунда Халқаро ипакчилик комиссиясига 20 мамлакат аъзо бўлган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаётни сақлаб қолган билим: Мансурнинг ҳикояси
- 1 соат аввал
- Жамият
Чархиндаги топилма тақдири нима бўлади?
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Нарпай туманига ҳоким тайинланди
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Oдри Азуле иқтибос келтирган Самарқанд таърифи
- 3 соат аввал
- Самарқанд