Бухорода содир бўлган фавқулодда ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда Бухородаги магистрал газ қувурида содир бўлган аварияга оид хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий маълумотига кўра, бугун, 10 феврал куни соат 11:26 да, «ГАЗЛИ» магстрал газ қувурлар бошқармасига қарашли диаметри 1020 мм. бўлган 26 кг. босим остидаги «Бухоро-Урал» қувурининг ер остидан ўтган 106 километрида (энг яқин аҳоли маскани Ромитан тумани Қизилработ МФЙдан 40 км узоқликда) авария содир бўлган.
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 11:30да муруватлар ёпилиб, қолдиқ газларни чиқиб кетиши кузатилган. Ҳозирда авария тўлиқ бартараф этилган.
Воқеа жойига вилоят ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.