Бюрократия ва қонун бузилиш кўпайиб кетгани учун ўтган ҳафта Фавқулодда вазиятлар вазири ва унинг ўринбосарлари ишдан олинди — Президент

Далват раҳбари иштирокидаги йиғилишда коррупцияни таг-томири билан қуритиш учун аввало инсон омили ва қоғозбозликни камайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани маълум қилинди.
Масалан, аҳолига ер бериш жараёнида фуқаролари ҳоким ва ўнга яқин идоралар ўртасида сарсон бўлиб юрарди. Умуман, бу соҳа коррупция “ўчоғи”га айланган эди.
Ерни ҳоким қарори билан ажратишдан тўлиқ воз кечилиб, аукцион тизимига ўтилгани натижасида бу тизим халқчил бўлди.
Қурилиш соҳаси энг коррупциялашган соҳалардан бири эди. “Шаффоф қурилиш” дастури жорий этилганидан кейин бу йўналишда ҳам ижобий ўзгаришлар сезилмоқда.
Илгари инвестиция дастурига кирган объектларни қурадиган пудратчилар мингтага ҳам етмасди. Ўтган йили 13,5 мингта объект қурилишида 4 мингдан зиёд пудратчи иштирок этди. Соҳа рақамлашгани ҳисобига ўтган 4 йилда 3,6 триллион сўм бюджет маблағи тежалди.
Лекин қурилишга рухсат бериш, бинони топширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бюрократия ва қонун бузилиш кўпайиб кетгани учун ўтган ҳафта фавқулодда вазиятлар вазири ва унинг ўринбосарлари ишдан олинди.