Челак шаҳрида хотинини ўлдирган эркак ўз жонига қасд қилди. Унинг ёнидан хат чиқди
- 24.02.2020 10:47
- 2304
- Ҳодиса
Самарқанд вилояти Пайариқ тумани, Челак шаҳри, Кўктепа қишлоғидаги рақамсиз уйдан 22 февраль куни 40 ёшли Ж.Г. исмли эркак осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аниқланишича, унинг чўнтагидан 2020 йил 17 февраль куни Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Кимёгар маҳалласи, Сайилгоҳ кўчасидаги хонадонда турмуш ўртоғи, 1991 йилда туғилган Н.Г.ни қасддан ўлдириб, устидан қулфлаб кетганлиги ҳақидаги хати чиққан.
Хатдаги маълумотга асосан Жиззах шаҳар, Кимёгар маҳалласи, Сайилгоҳ кўчасидаги хонадон кўздан кечирилганида Н.Г. исмли аёлнинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Экспертиза хулосасига кўра, аёл бўғиб ўлдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа