Чиқит аримайдиган кўча бир неча кунда замонавий қиёфага кирди

Самарқанд шаҳридаги бир неча йиллардан бери тоза бўлмайдиган Улуғ Турсунов кўчаси яқинда вилоят прокуратураси ташаббуси билан жуда қисқа фурсатда янги қиёфага кирди.

Дарвоқе, яқинда сайтимизда шу масалада “Тоза бўлмайдиган кўча” сарлавҳаси остида танқидий мақола берилган эди.

Бугун эса ҳолат умуман бошқача - кўчанинг бир қисми асфальт қилинди, атрофи ободонлаштирилиб, ёнларига пиёдалар учун йўлакча ташкил этилди.

Кўча бундай гўзал қиёфага киргач, ҳартугул унинг ҳар ерига чиқинди ташлаш одати ҳам бартараф этилди. Энг аҳамиятлиси, кўча бошида шу атрофдаги, яъни Кўксарой маҳалласи болажонлари учун янги болалар майдончаси, замонавий мини-стадион ташкил этилди.

Мана, бўларкан-ку!