Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +35 даражагача кўтарилади, душанбадан салқин ҳаво массаси кириб келади
Ўзгидромет хабарига кўра, шанба ва якшанба кунлари ҳудудларнинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, шунингдек момақалдироқ бўлиши мумкин.
Чўл ҳудудларда ва шимолда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари +14...+19 даражани, кундуз кунлари +30...+35 даражани ташкил этади, бу меъёрий қийматлардан 6-8 даража юқори бўлади, дегани.
Самарқандда ҳам ҳарорат юқори бўлиб, дам олиш кунлари кечаси +15...+17, кундузи +29...+31 даражагача иссиқ бўлади.
18-20 апрель кунлари эса Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади. Натижада баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Жумладан:
- 19 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
- 19-20 апрелда Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
- 20 апрелда Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
- 19-20 апрелда республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.
18-20 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 18 апрелда баъзи жойларда чанг тўзон бўлиши кузатилади.
19-20 апрелда кундузги ҳаво ҳарорати 18-23 даражагача пасаяди.