Дам олиш кунлари кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда
"Ўзгидромет" хабарига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида ва Фарғона водийси вилоятларида бугун ва эртага қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Жума куни кундузи ҳаво ҳарорати +28…+33 даража, шимолда ва чўл ҳудудларда 35 гача, жанубда 37 даражагача атрофида бўлади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати секин кўтарилади ва +32…+35, шимолда ва чўл ҳудудларда +35…+37 даражани ташкил этади.
Бундай ҳарорат фони май ойи охири учун бўлган меъёрий қийматларга яқиндир.