"Дамас" ва "Москвич" тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 8 февраль куни соат 00:20 ларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи Урганч туманида яшаган, 1957 йилда туғилган А.Я. “Дамас” русумли транспорт воситасида келаётиб, бошқарувни йўқотган ҳолда қарама-қарши йўналишга чиқиб, рўпарасидан келаётган Хива туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги “Москвич-412” русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.

Оқибатда “Дамас” автомобили ҳайдовчиси А.Я. тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

“Москвич-412” русумли транспорт воситаси йўлочиси - Хива туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган Ф.Н. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

"Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб, белгиланган тезлик талаблари, йўл белгилари ва светофор ишораларига риоя қилишларингизни сўраймиз. Шундагина кўзлаган манзилингизга, оилангиз бағрига эсон-омон етиб оласиз", дея огоҳлантирган ИИВ ЙҲХББ.