Данияда 25 минг жўжани парранда гриппи сабаб қириб ташлашга қарор қилинди

Товуқ фермасида H5N8 парранда гриппи аниқланиши сабабли Дания раҳбарияти 25 минг жўжани қириб ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда давлат ветеринария ва озиқ-овқат бошқармаси маълумотига асосланиб Yekstra Bladet хабар бермоқда.

Мамлакатда парранда гриппи аниқланиши 2016 йилдан буён биринчи марта юз берди. Илгари турли жойларда, айниқса, Ютландиядаги ёввойи қушлар орасида топилган эди. Одамлар орасида парранда гриппини юқтириш ҳолати аниқланмаган.

Айни пайтда фермада паррандалар йўқ қилинади, касалланган ферма атрофида барча қушлар учун махсус чекловлар жорий этилган 3 километрли ҳудуд, шунингдек ёввойи қушлар ва қушлар галасининг интенсив мониторинги ўтказиладиган 10 километрли ҳудуд яратилади.

"Уй паррандалари ичида грипп тарқалиши парранда учун хавф ва барча парранда хўжаликлари эгаларининг жиддий хавотирига асос бўлмоқда, чунки касалланган паррандалар ўлими, тарқалиш даражаси юқори," - дейди Дания ветеринария ва озиқ-овқат бошқармаси ветеринари Жон Жон Ларсен.

Мамлакат ҳукумати парранда гўшти ва тухумни Европа Иттифоқидан ташқарига экспорт қилишни камида уч ойга тўхтатди. Бироқ, Европа Иттифоқи мамлакатлари билан савдо-сотиқ аввалгидек давом этиши мумкин.

Аввалроқ Дания примьер-министри Метте Фредериксен мутацияга учраган коронавирус тарқалиши олдини олиш учун мамлакатда мўйнали фермер хўжаликларидаги барча қоракузан (норка)ларни йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Примерь-министрнинг бундай қарор қабул қилишига одамларга юқадиган ва антитела ҳосил қилиш қобилиятини сусайтирувчи мутацияланган коронавирус инфекцияси аниқланиши асос бўлган эди. Фредериксен коронавируснинг янги мутацияси нафақат мамлакат, балки бутун дунёга тарқалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.