Даромад бахт ва омад
"Даромад бахт омад" масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган ушбу иссиқхонада 10 нафар ишчи помидорнинг эртапишар ва экспортбоп навларини парваришламоқда.
– "Асака" банкнинг Афросиёб филиалидан 700 минг доллар кредит олиб, ишни бошлагандик, – дейди жамият раҳбари Шуҳрат Ибрагимов. – Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган тежамкор ва юқори самарадорликка эга замонавий ускуналар ёрдамида ҳар бир кўчат алоҳида парваришланади. Ўтган йилнинг сентябрь ойида экилган кўчатлар ҳосили йил бошида пишиб етилди. Қисқа вақтда аҳоли дастурхонига 20 тонна маҳсулот етказиб бердик.
***
Суратда: Нодира Узоқова иссиқхонада ҳосилни тераётгани акс эттирилган.
Бахтиёр МУСТАНОВ сурат лавҳаси.