Даромад ва акциз солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юқори қўшилган қийматли минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори (ПҚ–4587-сон, 06.02.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Самарқанд вилоятида мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш кимёвий мажмуасини барпо этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қуйидаги солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этилди:

- жалб қилинадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари - юридик шахслари учун фойда солиғи (шу жумладан, тўлов манбаида ушлаб қолинадиган фойда солиғи) ставкасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси норезиденти - жисмоний шахслар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасини 50 фоизга камайтириш;

- белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб- ускуналар, махсус техникалар, машина ва механизмлар, комплект буюмлар ва узеллар, бутловчи қисмлар, хом ашё ва материаллар, технологик ускуналар, приборлар, дастурий таъминот, техник ҳужжатлар ҳамда ёқилғи-мойлаш материалларини божхона божидан озод қилиш ҳамда ушбу товарлар учун акциз солиғи ставкасини 50 фоизга камайтириш.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.