Давлат хизматлари марказлари ходимлари ҳам хирмонга ҳисса қўшди
- 10.11.2019 13:23
- 215
- Самарқанд
Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда барча туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ходимлари Паст Дарғом тумани пахтакорларига ёрдамга борди.
- Туманнинг Чандиробод маҳалласидаги "Чандир замин файзи" фермер хўжалигида пахта теримида меҳнаткашларга кўмаклашяпмиз, - дейди Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Қулдашев. – Бу ерда Давлат хизматлари марказлари ходимларидан ташқари давлат идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари, ижодкорлар ҳамда санъаткорлар пахта хирмонига ўз ҳиссасини қўшишмоқда.
Деҳқон меҳнатининг самараси бўлган ҳосилни йиғиштиришда барча ходимлар уюшқоқлик билан қатнашишмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати.
Теглар:
давлат хизматлари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа