Депутат беморлардан ҳол-аҳвол сўраб, уларнинг уйига борди

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, вилоят эндокринология диспансери бош врачи Г.Негматова «Умид-Д» диабет касаллиги билан оғриган беморлар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси ҳамда «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлими шифокор ва мутахассислари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги ногиронлиги бўлган шахслар, тиббий реаблитацияга муҳтож, ёлғиз ва кекса бемор аёллар хонадонига бориб, улар ҳолидан хабар олди.
Шунингдек, бемор аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга 10 турдаги бепул дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этди.
- Шифокорларнинг уйимизга келиб, тиббий кўрикдан ўтказганидан хурсанд бўлдим, - дейди 73 ёшли Дилбар Ғаниева. – Давлатимизнинг очиқ сиёсати туфайли депутатлар доим аҳоли ҳолидан хабар олмоқда. Улар кўрсатган мурувват ва ғамхўрликдан бошим осмонга етди.
Дилмурод Тўхтаев.