Депутатларнинг одамларга нафи тегяптими?
Одамлар ҳокимиятда ўзларининг вакили бўлиши учун кимнидир депутатликка сайлайди. Депутатлар билдирилган ишончга муносиб иш олиб бораяптими? Кенгаш-чи? Унинг фаолияти ўзгарадими?
Халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгаши котибияти мудири Рўзигул Магрипова билан суҳбатимиз шу ва бошқалар хусусида бўлди.
Аввалги чақириқда ҳам халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланган Р.Магрипова депутат нима иш қилиш кераклигини билишмаганини ҳам қайд этди.
Унинг билдиришича, авваллари депутатлар сессияда кўрилаётган масала моҳияти ва қабул қилинаётган қарорларни тушуниб-тушунмасдан қўл кўтариб кетган пайтлари ҳам бўлган.
2021 йил аввалида Кенгаш котибияти мудири сифатида иш бошлаган Р.Магрипова ҳамон депутатлар ишидан қониқмаслигини айтди.
Бунга мисол қилиб, халқ вакиллари қайсидир идора ёки ташкилотда ишлаши, депутатлиги жамоатчилик асосида бўлгани учун сайловчиларга кам вақт ажратаётгани кўрсатди.
У суҳбат давомида бошқа масалаларга ҳам тўхталиб ўтди.
Суҳбатнинг тўлиқ варианти билан қуйида танишишингиз мумкин.