Доллар курси пасайди, евро эса кўтарилди
- 02.03.2020 11:09
- 247
- Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 3 мартдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан -12,44 сўмга пасайди ва 9 513,84 сўмни ташкил қилди.
Евро курси +159,66 сўмга ошиб, 10 489,01 сўмга етди.
1 Россия рубли -6,97 сўмга пастлаб, 141,85 сўмни ташкил этди.
