Доллар ва евро нархи тушди
- 10.02.2020 13:03
- 303
- Иқтисодиёт
Марказий банк 11 февралдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9 539,16 сўмни ташкил қилди. Ўтган ҳафта нархига нисбатан 2,58 сўмга арзонлади.
1 евро эса 145,95 сўмга арзонлаб, 10 438,70 сўмни ташкил қилди.
1 рубль 148,77 сўм бўлди ва 0,43 сўмга пасайди.
