Долларнинг расмий курси яна ошди

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 10 декабрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Янги қийматга кўра, АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 26,56 сўмга ошиб, 9 537,5599 сўмни ташкил этди.

Евро курси 69,31 сўмга кўтарилди ва бир евро 10 545,67 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли эса 2,09 сўмга қимматлаб, 149,88 сўм бўлди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.