Доскани уриб туширган "қаҳрамон" топилди
Ижтимоий тармоқларда мактаб доскасини уриб синдирган ўқувчининг видеоси кенг тарқалиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Аниқланишича, видеодаги ҳолат Пайариқ туманидаги 19- мактаб ўқувчиси томонидан 2022 йилда содир этилган.
Видео Тиктокга жорий йилнинг 23 сентябрь куни жойлаган ва у кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси берган маълумотларга кўра, ҳолат ўрганилганда ўқувчи томонидан мактаб мулкига келтирилган зарар унинг ота-онаси томонидан қоплаб берилган, Пайариқ тумани ИИБ томонидан ўқувчининг отасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жазо қўлланилган.