Дунё бўйлаб ўтказиб келинадиган энг ноодатий фестиваллар

Дунёда шундай ноодатий фестиваллар борки, улар ҳақида эшитиб, кўриб, лол қоласиз. Қуйида ана шундай фестивалларнинг айримлари ҳақида ҳикоя қиламиз.

La Tomatina, Испания

Буньол шаҳрида кенг кўламли помидор жанглари бўлиб ўтади. Афсоналарга кўра, бир вақтлар кўчадаги безорилар бозорда бир-бирига помидор улоқтиришганидан гапиради. Бу тартиббузарларга шу қадар ёқиб тушдики, улар ҳар йили шундай жанг ўтказишга қарор қилишди. Ўшандан бери ҳар йили август ойининг охирги чоршанбасида кенг кўламли помидор жанги ўтказилади. Тадбир роппа-роса бир соат давом этади.

Washboard Music Festival. Кир ювиш тахтачалари мусиқали фестивали, АҚШ

Огайо штатининг Логан шаҳридаги фестивалида мусиқачилар кир ювиш тахтачаларида... мусиқа чалишади. Фестивалда барабан ёки гитара чалиш мумкин, лекин агар сиз чиқиш қилишга қарор қилсангиз, гуруҳингизда албатта ювиш тахтаси каби бошқа уй буюмларида ўйнайдиган одам бўлиши керак. Бундай ноодатий мусиқа асбобини танлаш Логандан унчалик узоқ бўлмаган жойда Қўшма Штатлардаги сўнгги ювиш тахтачалари заводи борлиги билан изоҳланади.


Пишлоқ пойгаси, Буюк Британия

Икки аср давомида, май ойининг охирги душанбасида, Глостер яқинидаги Купер тепалигида ҳар йили афсонавий воқеа содир бўлади. Бир гуруҳ одамлар тепаликдан думалаб тушаётган бир бош Глостер пишлоғининг орқасидан қувишади. Иштирокчининг вазифаси - марра чизиғини кесиб ўтгунча пишлоқни тутиб олишдан иборат. Бу жуда хатарли машғулот, шунинг учун ҳар эҳтимолга қарши тепаликда шифокорлар навбатчилик қилишади.

 

Зомбилар фестивали, Австралия

Кунларнинг бирида зомби мухлислари бирлашиб, Австралияда фестиваль ўтказишга қарор қилишди. Мия еювчи мавжудотлардек кийинган кишиларнинг хайрия мақсадларда сарфланадиган йиллик юриши жуда катта миқдорда пул йиғади.

El Colacho. Болалар устидан сакраш фестивали, Италия

Бу замонавийлашган бутпараст байрамдир. Италиянинг Кастилья де Мурсия шаҳрида, агар сиз боланинг устидан сакраб ўтсангиз, чақалоқ ёмон кўздан ва барча ёмонликлардан ҳимояланади, деб ишонилади. Ушбу ҳимоя фақат бир йил давомида амал қилади, шунинг учун бола катта бўлгунга қадар бу маросим “El Colacho” фестивалида такрорланиши керак.

Сув пистолетлари фестивали, Жанубий Корея

Иссиқлик билан курашиш мақсадида махсус яратилган фестиваль июль ойида Сеулнинг Синчон ҳудудида бўлиб ўтади. Асосий шарт - ёмғир плашини кийиб олиб, сув тўппончаси билан қуролланиш ва уйга бутунлай ҳўл қайтишдир.

Сочларни музлатиб қўйиш халқаро мусобақаси, Канада

Америкаликлар Канадани ақлдан озган давлат деб ўйлашади. Бироқ, канадаликлар хафа бўлишмайди ва ўзларининг ғалати фестиваллари ва танловларини ўтказиб келишади. Иштирокчининг вазифаси бошини музли сувга туширишгина холос, қолганини эса ёввойи совуқ бажаради. Иштирокчи бошидаги сочлар ушбу ғайриоддий танловда ғалаба қозониш учун табиатнинг барча имкониятлардан фойдаланиб ғалати шаклда музлаб қолади.

Маймунлар базми, Таиланд

Ҳар йилнинг ноябрь ойида Таиланд аҳолиси жуда кўп сонли маймунлар учун ҳақиқий зиёфат уюштиришади. Маймунлар эса сайёҳларни кўзини қувонтириб тонналаб меваларни ютиб юборишади. Бу байрам аслида, 1989 йилда сайёҳларни жалб қилиш учун ўйлаб топилган эди.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.