Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Тоғли Қорабоғ Республикаси энди бўлмайди, Доғистонда полициячи отишма қурбони, Volkswagen электромобиллар чиқаришни тўхтатди

🔸 SHOT: Тоғли Қорабоғ Республикаси 2024 йил 1 январдан тугатилади, барча давлат институтлари ёпилади – тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси раҳбари Самвел Шаҳраман шундай ҳужжат имзолаган.

🔸 Доғистонда отишма рўй берди. Икки киши, жумладан полициячи ҳалок бўлган. Отишмада иштирок этган учта шахс қўлга олинган.

🔸 КХДР “минтақадаги барқарорликни” ҳимоя қилиш ҳамда “ривожланиш ҳуқуқларини кафолатлаш” мақсадида мамлакат ядровий кучларини “жадал ривожлантириш” борасида конституцияга ўзгартиришларни маъқуллади.

🔸 Вақтинча босиб олинган Қрим аста-секин Украина кучлари назоратига ўтмоқда. Бу ҳақда телемарафон чоғида Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди. Гап Керч бўғозини ўт очиб олиш ва Қрим яриморолидаги русларнинг улкан омбор инфратузилмасини йўқ қилиш ҳақида кетмоқда.

🔸 Бугун Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған раислигида Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилишда илк бор Туркия қуролли кучларининг янги тайинланган қўмондонлари иштирок этиб, Озарбайжоннинг Қорабоғдаги муваффақиятли аксилтеррор чоралари ва бошқа минтақавий тадбирлар муҳокама қилинади.

🔸 Шимолий Корея ва Россия ўртасида қурол-яроғ бўйича музокаралар давом этмоқда. Қўшма Штатлар расмийларига кўра, Ким Чен Ин ва Владимир Путин ўртасидаги учрашувда томонлар қурол-яроғ етказиш бўйича келишишган.

🔸 АҚШ Исроил фуқаролари учун виза режимини бекор қилди.

🔸 АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг демократлар ва республикачилар партияси бюджет лойиҳасига Украинани молиялаштиришни қисқартирувчи учта тузатишни рад этган.
Мамлакат Давлат департаменти ва Мудофаа вазирлигида Украинага қурол етказиб бериш борасида турлича нуқтаи назар шаклланмоқда. Давлат департаменти янги қуролларни етказиб бериш имкониятларини фаол ўрганмоқда, Пентагон эса бунга “эҳтиёткорлик” билан қарамоқда. Бунда Украина эҳтиёжлари можаронинг кенгайиши хавфини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилиши айтилмоқда.

🔸 Германиянинг Volkswagen Group компанияси талаб кутилганидан паст бўлганлиги сабабли октябрь ойида иккита электромобиль моделини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Сентябрь ойи ўрталарида компаниянинг Цвиккаудаги заводида талаб пастлиги сабабли 269 нафар ходимни ишдан бўшатган эди.