Дунёда рўй берган воқеалар қисқа сатрларда

🔻Япониядаги Идзу архипелагининг жанубида 6,6 магнитудали зилзила содир бўлди, цунами хавфи эълон қилинган. Қурбонлар ва талафотлар ҳақида маълумот йўқ.

🔻Туркия ҳукумати 2023 йил октябрь ойида Украинадаги можарони ҳал қилишга бағишланган халқаро йиғилиш ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда. Учрашув иштирокчилари “Украинада узоқ муддатли тинчликка эришиш йўллари”ни муҳокама қилиш ниятида. Россия вакиллари учрашувга таклиф этилмайди.

🔻 Арманистон бош вазири Никол Пашинян қандай ҳолатда истеъфога чиқишини маълум қилди. Агар унинг кетиши билан мамлакатдаги барча хавфсизлик муаммолари ҳал этилишига ишончи комил бўлса, кейинги сонияларда ҳукуматни тарк этишини айтди.

🔻 Доғистоннинг Қизилюрт шаҳри мэри Магомедов ҳибсга олинди. Амалдор Доғистон спорт вазири бўлган даврида (2012-2021) жиноятчиликка алоқадорликда ва бюджет маблағларини ўзлаштиришда гумон қилинмоқда.

🔻 Буюк Британия бош вазири 2008 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни тақиқлашни таклиф қилди.

🔻 Байден АҚШ Конгресси аъзолари кейинги ёрдамни маъқулламаса, Киев учун маблағ топа олишига шама қилди. “Украинани бизга керак бўлган навбатдаги транш билан қўллаб-қувватлашимиз мумкин. Бунинг учун маблағ топишнинг бошқа воситалари ҳам бор”, деди у. Байден АҚШ Конгрессининг Украинага қўшимча катта молиявий ёрдам кўрсатишдан воз кечишидан хавотирда.

🔻 Техас университетининг америкалик олимлари Янги Зеландия қирғоқларидан тахминан 3,2 км. чуқурликда ётган улкан сув омборини топишди. "Денгиз" 125 миллион йил аввал, бир неча миллион йил давом этган ва Ер юзасига АҚШ ҳажмидаги лава тўпи пайдо қилган улкан вулқон платосининг чўкинди ва жинсларида жойлашган.

🔻 2030 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати тарихда биринчи марта уч қитъада - Европа, Африка ва Жанубий Америкада бўлиб ўтади. Португалия ва Марокаш биринчи марта футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Чемпионат бир вақтнинг ўзида олтита давлатда ўтказилади. 2026 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионати Канада, Мексика ва Қўшма Штатларда ўтади, бу иккитадан ортиқ давлат томонидан ўтказиладиган биринчи ўйин бўлади.