Дунёдаги биз билмаган ноодатий касблар
Панда қаровчиси, пишлоқ тингловчиси... Дунёда қандай касблар йўқ дейсиз. Мабодо сиз ўз ишингизни янада қизиқарлироғига ўзгартирмоқчи бўлиб, бу касблардан бирортасини танламоқчи бўлсангиз, уларнинг борлиги ҳақида ушбу мақоламиздан билиб олишингиз мумкин.
Панда назоратчиси
Ушбу ноодатий хизмат лавозими Хитойда таклиф қилинмоқда. Гап шундаки, баҳайбат пандалар йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонлар тури, шунинг учун Хитойнинг Сичуань провинциясида мухсус тадқиқот маркази ташкил этиш орқали уларни ҳимоя қилишга қарор қилинган.
Айиқларга махсус ўқитилган одамлар – ғамхўр энагалар қарашади, уларни ўйнатади, овунтиради. Пандалар ўзларини табиий ва қулай ҳис қилиши учун барча шароитлар яратилган. Баъзи ҳолларда қаровчилар ҳайвонлар ўзини бегона ҳис этмаслиги учун панда либосларини кияди.
Энага Пандани парвариш қилади, овқатлантиради, чўмилтиради. Бундан ташқари, улар секин ҳаракатланадиган айиқполвонларни ҳаракатга келтириш ва улар билан ҳар хил ўйинлар ўйнаши керак.
Пишлоқ тингловчиси
Италиянинг шимолидаги яна бир ғайриоддий касб – бу пишлоқ тингловчиси. Гап шундаки, бу ерда қаттиқ Пармезан пишлоғи ишлаб чиқарилади, уни тайёрлаш жараёни жуда мураккаб ва уч йил давом этади, технологиясида жуда кўп нозикликлар мавжуд.
Пишлоқ тингловчиси фермер хўжаликларида ишлайди, у маҳсулот сифати ва унинг қанчалик пишган-пишмаганлигини баҳолайди. Бунинг учун у пишлоқ бошига кумуш болғача билан тақиллатиб, ҳосил бўлган товушнинг тембрини тинглайди. Овоз қанчалик баланд ва аниқ бўлса, пишлоқ шунчалик яхши бўлади. Лавозим жуда қийин ва масъулиятли, чунки берилган баҳо ишлаб чиқарилган пишлоқ партиясининг кейинги талаб тақдирига боғлиқ бўлиши мумкин.
Ҳаво дегустатори
Хитойда таклиф қилинадиган яна бир касб – бу ҳаво дегустатори. Гап шундаки, мамлакатда ҳавода кўп миқдордаги инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган зарарли моддалар чиқарилиши туфайли атроф-муҳит билан боғлиқ жиддий муаммолар бор.
Шу сабабли Шицзячжуан шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражасини ҳидига қараб аниқлайдиган ишчиларни ёллашга қарор қилинди. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган дегустаторлар махсус ўқув курсларида ўқитилади. Ходимга қуйидаги талаблар қўйилади: у зираворли таомларни истеъмол қилмаслиги, косметика воситаларидан фойдаланмаслиги, ичмаслиги ва чекмаслиги керак.
Қотаётган бўёқ кузатувчиси
Тинч ва медитацион ишни хоҳлайсизми? Марҳамат, сиз бўёқни қуритиш бўйича кузатувчи сифатида ишга киришингиз мумкин. Васвасаларга учманг, бир қарашда жуда осон кўринадиган иш, аслида жуда мураккаб жараён. Қотаётган бўёқ микроскоп остида кузатилади, ишчи бўёқ заррачаларининг ранг диапазони ва тузилишидаги барча ўзгаришларни қаламга олади. Бу иш бўёқ ишлаб чиқарувчининг юқори сифатли маҳсулотига кафолат бериши учун амалга оширилади.
Бундай фаолият бир оҳангдаги жуда монотон ўтади, шунинг учун мутахассис тоқатли, қатъиятли ва эътиборли бўлиши талаб қилинади.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.