Дунёдаги энг бой бошпанасиз одам
"Тин-Кан-Курт" лақаби билан танилган Курт Дегерман 40 йил давомида Швециянинг Шеллефтео шаҳри кўчаларида қашшоқликда яшаган. У ифлос кўйлак ва йиртилган шим кийган ҳолда сарсон-саргардонликда велосепедда шаҳар кезиб юрган.
Курт тунука қутиларни йиғиб сотади, ахлат контейнерларида ўзига озиқ- овқат топиб истеъмол қилади.
2008 йилда у 60 ёшида юрак хуружидан вафот этади. Ўлимидан кейин Куртнинг катта сири ошкор бўлади - у миллионер ва молиявий даҳо бўлган экан.
Қўнимсиз ҳаёти давомида Курт ҳар куни Швециянинг "Dagens Industri" ишбилармонлик газетасини ўқиш учун кутубхонага борган, пул тежаган, бозорни яхши билган ва барча топган пулларини турли акцияларга сармоя қилган, ўз билими туфайли у фонд биржасида муваффақиятли битимлар тузган.
Ўлимидан сўнг, Курт Дегерманнинг 1,16 миллион долларлик акциялари, 413 543 долларлик 124 та олтин қуймалари, банк ҳисобида яхшигина пули борлиги маълум бўлди.
У бутун бойлигини ундан мунтазам хабар олиб турган тутинган укасига васият қилиб қолдирган. Лекин Швеция қонунларига кўра, барча мулкни фақат Дегерманнинг амакиси мерос қилиб олиш ҳуқуқига эга эди. Мерос учун курашда суд жараёни бошланди, кейинчалик томонлар муросага келишади.