Дунёдаги энг кекса эркак вафот этди

Гиннеснинг рекордлар китоби сайти маълумотига кўра, дунёдаги энг кекса одам - испаниялик Сатурнино де ла Фуэнте Гарсия Леонда 112 ёшида вафот этди.

“Сатурнино де ла Фуенте Гарсия 112 ёшу 341 кунлигида ўз уйида оламдан ўтди”, — дейилади хабарда.

Эркак 2021 йил 10 сентабрда Гиннеснинг рекордлар китобига кирган, ўшанда у 112 ёшда эди. Сатурнино де ла Фуэенте 1909 йил 11 февралда Леонда туғилган.

У кичик бўйи (150 сантиметр) туфайли Испания фуқаролар уруши (1936-1939) даврида армияга чақирилмаган, кейин ўзининг пойабзал бизнесини очиб, аскарлар учун пойабзал ясашни бошлаган. Бўш вақтларида у футбол ўйнашни ҳуш кўрган ва ўз туғилган шаҳрининг "Культураль Леонеса" жамоасини қўллаб-қувватлаган.

Сатурнино де ла Фуэнтанинг еттита қизи, 14 невара ва 22 чевараси бор.