Дунёдаги энг қадимги жинси шим 114 минг долларга сотилди
АҚШда кимошди савдосида сотилган қадимий жинси шим 1857 йилда чўкиб кетган кемадан топилган. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
1857 йилда Шимолий Каролина қирғоқларида пароход чўкиб кетган эди. Яқинда ўтказилган экспедиция натижасида, бошқа нарсалар қаторида, кема ичидан ишчи жинси шим топилди. Топилма беш тугмачали ўта пишиқ оқ шим бўлиб, йўловчилардан бирининг шахсий буюмлари ичида бўлган.
Жинси Невада штатининг Рено шаҳрида ўтказилган "Олтин талвасаси" давридаги жиҳозлар кимошди савдосида сотилди. Кимошди савдоси вакиллари уни дунёдаги энг қадимги жинси деб аташди. Аукционда сотиб олинган барча товарлар 1 миллион долларга етган.