Дунёдаги энг қиммат шахсий самолётлар кимга тегишли?
Албатта, бой одамлар кўчмас мулк, ҳашаматли буюмлар ва қиммат саёҳатларга миллионлаб пул сарфлашлари хақида эшитганмиз, бироқ шахсий самолёт сотиб олиш учун қанча пул ишлаб топиш керак?
«ТравелРамблер» мутахассислари дунёдаги энг қиммат шахсий самолётларни ким сотиб олиши мумкинлиги тўғрисида тадқиқот ўтказди, хабар беради «Тенгритравел.кз» нашри.
Шуни таъкидлаш керакки, самолёт сотиб олиш харажатларнинг фақат бир қисми, унга эгалик қилиш ва техник хизмат кўрсатиш бутунлай бошқа масала. Ана шуниси энг кўп харажатни талаб қилади.
Роман Абрамович - 350 миллион доллар
Россиялик миллиардер Роман Абрамович нефт, металл ва тоғ-кон компанияларига сармоя киритиб, бойлик орттирган. Хабар қилинишича, у қиймати 350 миллион долларлик «Боеинг 787 Дреамлинер» ва бошқа шахсий самолётлар коллексиясига эгалик қилади. «Боеинг 787 Дреамлинер»да шоҳ ўлчамли каравотли кенг ётоқхона, мармар билан жиҳозланган бир нечта ванна хоналари ва бизнес тушликлар ўтказиладиган овқатланиш хоналари борлиги айтилади.
Абрамовичнинг олдинги самолётида ракетага қарши тизим, шунингдек, унинг хавфсизлик ходимлари учун “алоҳида хоналар” мавжуд эди, шунинг учун ҳам юқорида номи келтирилган Боингда бу бонуслар барчасининг бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Тўғриси, самолёт АҚШ расмийлари томонидан санксиялар доирасида мусодара қилинганлиги туфайли ҳозирча россиялик миллиардер парвоздан завқлана олмаяпти.
Дрейк - 185 миллион доллар
Канадалик реп қўшиқчи Дрейкнинг бир неча юз йўловчини сиғдира оладиган шахсий Боинг 767 самолёти 185 миллион доллар туради. Анъанавий салон ўрнига у теридан тикилган юмшоқ курсилар, ошхона ва бир нечта ванна хоналари билан жиҳозланган ҳашаматли маконга эга. Репер шахсий «Аир Драке» Боингидан турли ВИП чиқишлар ва бутун дунё бўйлаб гастрол сафарлари учун фойдаланади.
Оммавий ахборот воситалари Дрейк самолётини нафақат қимматга тушиши, балки «юлдуз» ундан яқин масофадаги жуда қисқа парвозлар учун ҳам фойдаланганини муҳокама қила бошлади. Маълум бўлишича, ҳаддан ташқари исрофгар қўшиқчи ўзининг Боингидан 14 дақиқалик парвозлар учун ҳам фойдаланиб, ҳашамати ортидан атмосферага жуда кўп зарарли чиқиндиларни чиқаришда айбланган.
Ким Кардашян - 150 миллион доллар
Аксарият машҳурлар жамиятни ўз шахсий ҳаётларидан воқиф бўлишини истамайди. Ким Кардашян эса ҳамма каби эмас.
Ишбилармон аёл ва телевидениедаги реалити шоулар юлдузи сифатида Ким Кардашян бутун ҳаётини онлайн транслясия қилиб, муваффақиятга эришди. 2022 йилда у ўзининг «Гулфстреам Г650ЭР» самолётида оилавий шоу томошабинлари учун телегастроллар уюштирди.
Кардашян ва унинг жамоаси кўп вақтини қўлида смартфон билан ўтказади, шунинг учун унинг самолётдаги ҳар бир ўриндиқда телефон зарядловчи қурилмаси ўрнатилган бўлиши керак. Албатта, бу унинг ягона махсус илтимоси бўлибгина қолмасдан, юлдуз барча «истаклари» учун жами 150 миллион доллар сарфлашига тўғри келди.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.