Дунёдаги энг узун темирйўл
Хитойликлар Лаосда 414 километр янги темирйўл участкасини қурди. Бу билан Лиссабондан Сингапургача бўлган барча йўллар туташди. Шу тариқа 13 мамлакатдан ўтадиган дунёдаги энг узун – 18065 километр йўл пайдо бўлди. Ушбу масофани 10-12 кунда поездда – денгиздан икки марта тез босиб ўтиш мумкин. Аммо махсус поезд режалаштирилаётгани йўқ. Бу фақат сайёҳлар учун қизиқарли бўлиши мумкин. Ироқ ҳозирча виза масаласи қатор муаммоларни келтириб чиқараётир. Ҳозирда "Лиссабон – Сингапур" йўналиши бўйича турли қулайликдаги поездлар қатнамоқда. Уларнинг жадваллари бир-бирига жуда ноўнғай туташади. Шу боис сайёҳлар йўлни босиб ўтиши учун уч ҳафта вақт сарфлашига тўғри келади.
Ер юзида қайси шаҳар энг қадимги?
Биз Самарқанд шаҳрини энг қадимги деб биламиз. Бироқ Ер юзида қадим шаҳарлар кўп экан. 2022 йилда Ереван ўзининг 2804 йиллигини нишонлайди. Рим Самарқанд билан тенгдош – 2775 йил. Ливанда Библ (финикияликлар бу шаҳарни Гебал деб атаган) шаҳри 7 минг ёшда. Болгариянинг Пловлив шаҳри – 6 минг, Мисрнинг Луксора шаҳри 5,2, Суриянинг Дамашқ ва Қуддусдаги Алеппо шаҳарлари 4,5 минг ёшда. Россиянинг Керч, Дербент шаҳарлари 2 минг ёшда.
Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғидаги Исрихон шаҳри инсон яшай бошлаган Ер юзидаги энг қадим шаҳарлардан бири бўлган, дейилади тарихий манбаларда. Бу ҳақда Инжилда ҳам бир неча бор эслатилади. У дунёда денгиз сатҳидан энг паст – 150 метр пастликда жойлашган ягона шаҳар. Ҳозирда унда 20 минг аҳоли яшайди.
Т.Шомуродов тайёрлади.