Фақат бир киши яшайдиган шаҳарлар

Мегаполислар аҳолиси доимий равишда ўсиб бормоқда: одамлар яхшироқ ва қулайроқ ҳаёт излаб, катта шаҳарларга оқиб келишади. Дунё харитасида ҳақиқатан ҳам фақат бир киши яшайдиган аҳоли пунктлари бор.

Янги Зеландиядаги Касс шаҳри ҳар дам олиш кунлари меҳмонларни қабул қилади

Бу манзилгоҳ XIX асрда у ердаги олтин қазиб олувчилар тирикчилигини таъминлаш учун қорамол боқиш мақсадида қурилган. Қулай географик жойлашувдаги аҳоли пунктида йўл ётқизилди, отхона ва меҳмонхоналар қурилди, полиция идораси ва кутубхона барпо этилди. 1914 йилда у ерда темир йўл станцияси пайдо бўлди.

Йиллар ўтиб, қўйчиликка эҳтиёж камайди, аҳоли яқин атрофдаги шаҳарларга кўчиб ўтди, Кассда фақат бир темирйўлчи қолиб кетди.

25 йилдан ортиқ вақт давомида у темир йўлларни бошқариб келади, кичик гольф майдончаси ва сайёҳлар учун мўлжалланган бир нечта дам олиш уйларини тартибга келтиради, барни бошқаради ва мусиқа саҳнасини тозалайди. Шунингдек, у ҳар дам олиш кунлари ўтказиладиган крикет ўйинлари учун жавобгар ҳисобланади.

Радиация билан ифлосланган Томиокада бир киши яшайди

Япониянинг Томиока шаҳри 2011 йил март ойида зилзила ва цунами оқибатида вайрон бўлган Фукусима АЭСи яқинида жойлашган. Япония ҳукумати зарарланган ҳудуддаги Томиоканинг барча аҳолисини мажбуран эвакуация қилди.

Атом электр станциясига 20 километр яқинликдаги ҳудудда радиация даражаси юқори бўлган ва у ерда яшаш қатъиян ман этилган Томиоканинг собиқ яшовчиси ўз уйига у қайтишга жиддий қарор қилди.

У ўз ҳаётини сув таъминоти ўчирилган Томиокада умуман электр энергиясиз ўтказди. Гарчи 2017 йилда Япония ҳукумати аҳолига қайтишга рухсат берган ва 2020 йилда Олимпия ўйинлари оловини Томиока орқали ўтказиб кетиш учун маршрут қўйган бўлса-да, шаҳарнинг кўплаб ҳудудлари ҳанузгача ташландиқ ҳолатда қолиб келмоқда.

АҚШ ва Канада чегарасида жойлашган Лорье

Лорье кичик аҳоли пункти бир вақтнинг ўзида юқорида номлари келтирилган мамлакатлар ўртасидаги чегара бўйлаб аэропорт, божхона ва автомобиль йўллари чўзилган бир нечта муҳим стратегик функцияларни бажаради.

Шаҳар ўтган асрда, Вашингтон штатидаги америкаликлар Канада билан чегарани тезда кесиб ўтишлари ва қўшни давлатнинг кўллари ёнида жойлашган дала ҳовлиларига етиб олиш учун фаол фойдаланилган. Бугунги кунда у ерда фақат бир киши яшайди. Айнан у шаҳарнинг бутун кичик инфратузилмасини кузатиб боради.

Аргентинадаги Вилья Эпекуен 15 йилга сувга шўнғиди

1920 йилда Аргентинадаги Вилья Эпекуэн тузли кўл қирғоғида худди шу номдаги курорт шаҳарчаси ташкил этилган. Кўл шу даража шўр бўлиб чиқдики, концентрация бўйича у Ўлик денгиздан кейин иккинчи ўринга қўйилди.

1970 йилда аҳолиси 5000 кишидан кўпроқ бўлган шаҳарда одамлар меҳмонхоналар, салонлар, музейлар ва ҳатто, қассобхона ҳам очдилар. Шаҳар ривожланишда давом этаётган эди, бироқ табиий офат туфайли енгилди.

1993 йилда ҳаддан ташқари кўп ёмғир ёғиши ортидан маҳаллий кўл ҳажми сезиларли даражада ошди, сув сатҳи кўтарилиб, тўғонни бузди, шаҳар бутунлай сув остида қолди.

15 йил давомида сув ерни тарк этмади ва фақат 2009 йилга келиб қуруқликда қишлоқ кўринди. Собиқ аҳолининг ҳеч бири шўр шаҳарга қайтишга ботинмади, фақат бир нафар 81 ёшли чол ўз ватанига қайтишга қарор қилди. Ҳозирда унинг тирик-тирикмаслиги номаълумлигича қолмоқда.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.