Дунёни озиқ-овқат билан таъминлаш учун зарур мавжудот нима экани маълум қилинди

Ёмғир қуртлари (чувалчанг) дунёни озиқ-овқат билан таъминлаш учун муҳим мавжудотлар деб тан олинди. Гап шундаки, жаҳонда йилига 6,5 фоизгача ғалла ҳосили, 2,3 фоиз дуккакли экинлар ҳосили айнан чувалчангларнинг кўпайишига боғлиқ.

Колорадо штати университети олимлари ёмғир чувалчанглари йилига 140 миллион тоннагача озиқ-овқат ишлаб чиқаришга боғлиқлигини аниқлашди. Бунда буғдой, маккажўхори, гуруч, арпа, жўхори ва бошқа донлар ҳосили кўзда тутилган.

Чувалчанг жанубий ҳудудларда экинларга энг катта таъсир кўрсатади, чунки бу ҳудудларда фермерлар кўпинча пестицид ва ўғитларни сотиб олмайди ва табиий жараёнларга таянади. Чувалчанг жанубий Африкада 10 фоизгача, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида эса 8 фоизгача ҳосилдорликка таъсир қилади.

Ёмғир чувалчанглари тупроқ таркибини ўзгартириб, соғлом тупроқ яратиб, озуқа моддалари ва экинларни намгарчилик билан таъминлайди. Олимларнинг таъкидлашича, барча экинлар ҳисобга олинса, улар умумий ҳосилни 25 фоизгача оширади.

Илгари Арктикада чувалчанг пайдо бўлиши глобал иқлим учун хавф сифатида кўрилган. Муаммо шундаки, улар Арктика ва субарктика зоналарида экотизимнинг табиий мувозанатини бузишга, маҳаллий ноёб флорани аста-секин сиқиб чиқаришга қодир.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.