ДХА Адлия вазирлигига қўшиб юборилди
- 17.03.2022 18:03
- 254
- Ўзбекистон

Президентнинг "“Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлигига қўшиб юборилди.
Энди улар вазирлик таркибида департаментлар сифатида фаолияти юритади. Қўшилиш натижасида Адлияда республика даражасидаги раҳбарлар сони 2 баробарга қисқарди, бошқарув ходимлари сони 110 тага камайди, вазирлик тизимидаги бошқарув тузилмалари 666 тадан 222 тага, бир-бирини такрорловчи вазифалар 34 фоизга, функциялар 46 фоизга қисқармоқда.
Шунингдек, туман даражасида алоҳида фаолият юритадиган 4 та тузилма бирлаштирилмоқда. Адлия бўлимлари, ДХМ, ФҲДЁ, юридик хизмат марказлари туман-шаҳар адлия бўлимлари таркибига киритилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Урушни тарғиб қилманг, унга қарши жавобгарлик бор
- 22 дақиқа аввал
- Долзарб
“Уйчи” тажрибаси фақат кредит бериш(ми?)
- 3 соат аввал
- Иқтисодиёт
ТИРИЛГАН МУРДА: Муҳожир муҳожирга қарши
- Бугун, 09:46
- Сиёсат
Халқаро сертификатлар: Нима учун керак?
- Бугун, 09:35
- Таълим