ДХХ Тошкент шаҳрида нарколаборатория фаолиятига чек қўйди
- 02.12.2021 19:26
- 64
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган махсус операция натижасида интернет орқали синтетик наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Махсус тадбирлар натижасида ушбу хонадонларда умумий миқдорда 892 грамм “мефедрон”, 45 грамм “альфа-ПВП” синтетик наркотик моддалари, хомашё сифатида фойдаланиладиган 360 литрдан ортиқ заҳарли кимёвий моддалар ва прекурсорлар ҳамда зарур асбоб-ускуналар, ҳимоя воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Шунингдек, гуруҳ аъзолари томонидан хуфия жойларга яшириб қўйилган 898 грамм “мефедрон” моддаси, 15 литр ва 12 килограмм миқдорида турли хил кимёвий моддалар ҳамда 8 литр “бромкетон” олиб қўйилди.
Бундан ташқари, улардан ноқонуний йўллар билан биткоин криптовалютасида жамғарилган 113 770 АҚШ доллари ҳам мусодара қилинган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа