ДХХ уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди: 1 миллиард сўм миқдоридаги сифатсиз дори препаратлари мусодара қилинди
- 15.04.2020 12:17
- 391
- Жиноят ва жазо
ДХХ ходимларининг Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари натижасида пойтахтимизда дорихоналар фаолиятини йўлга қўйиб, “Регапен”, “Тропикамид”, “Анданте”, “Селофен” каби кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гуруҳ аъзоларидан 140 миллион сўмлик 4211 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва тахминий баҳоси қарийб 1 миллиард сўм бўлган 17 номдаги 50 мингдан ортиқ сифатсиз дори препаратлари мусодара қилинди.
Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан бўлган фуқаролардан иборат гуруҳ аъзолари ўзлари билан газли ва пневматик тўппончалар, пичоқлар, кастетлар, бейсбол ва телескоп таёқчалари олиб юришган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа