Дзержинск шаҳрида рўй берган портлашдаги жабрланганлар сони ортмоқда
- 03.06.2019 14:49
- 163
- Хориж
Бир неча кун аввал Россиянинг Дзержинск шаҳридаги “Кристалл” заводи ҳудудида юз берган бир нечта портлашлар оқибатида жабрланганлар сони 89 кишига етди, деб хабар қилди Еuronews.com нашри.
Айни вақтда касалхонага жойланган ярадорларнинг айримлари оғир аҳволда. Уларнинг барчасига молиявий ёрдам ажратилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, портлашлар тротил портловчи моддаси ишлаб чиқарувчи цехда содир бўлган. Воқеа оқибатида 3 км радиусдаги 200 га яқин уйнинг ойналари парчаланган. Ҳозирда шаҳарда фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилган. Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.