Электр энергия ва табиий газ истеъмоли шартномавий миқдордан ошганда ҳисобланадиган сумма камайтирилди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра:

Энди ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.

Эски тартибда "Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 10 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг икки баравари миқдорида қўшимча тўлов ундириш" кўзда тутилган эди.