Электрчилар - келажак миллионерлари бўлиши мумкин
Дата-марказлар (маълумотларни қайта ишлаш маркази) сони тез суръатда кўпайиб бораётган бир пайтда, бу соҳа мутахассисларига талаб кескин ошди. Уларнинг маоши ҳам сезиларли даражада кўтарилиши турган гап, деб ҳисоблайди экспертлар.
Беш йил олдин сунъий интеллект шунчалик «портлаш»ини ҳеч ким тасаввур ҳам қилмаганди. Энди эса дунёга минглаб дата-марказлар керак бўлади. Нима деб ўйлайсиз, электр тармоқларини ким улайди? Блогерлар эмас, ITчилар ҳам эмас – электрчилар.
Кўп йиллар давомида «оддий иш»чи деб қаралган ушбу касб эгалари бугун танқис ва стратегик муҳим мутахассисларга айланмоқда. Эҳтимол, энг катта даромадни ҳам айнан улар қилади.
Сунъий интеллект офис ишчиларини алмаштириши мумкин. Лекин кимдир электр асбобларни тармоққа улаши керак-ку!?