ЭЪЛОН: ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Куз-қиш мавсуми бошланиши билан табиий газга бўлган эҳтиёж кескин ошади. Газ ускуналаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш турли нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Шу боис, ускуналардан фойдаланишда қуйидаги хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишингизни сўраймиз:
- қўлбола, ностандарт газ ускуналаридан фойдаланиб, ўзингиз ва оилангиз соғлигини хатарга қўйманг;
- табиий газ ва газ баллонларига уланишда резина шланглардан фойдаланманг;
- табиий газ тармоқдан ўчирилганда барча газ ускуналари жўмракларини беркитинг;
- ўзбошимчалик билан хонага сув иситиш ва шунга ўхшаш мосламалар ўрнатманг, мавжуд газ ускуналарининг ўрнини ўзгартирманг;
- газ ускуналари тутун йўли (дудбўрон)ни тўсиб қўйманг;
- газ плитасидан хонани иситиш мақсадида фойдаланманг;
- газ ускуналарини ёниқ ҳолда қаровсиз қолдирманг;
- вояга етмаган фарзандларингизнинг газдан фойдаланишига йўл қўйманг.
- куз-қиш мавсумида иситиш қозонлари, печлардан фойдаланишдан олдин мўриларни тозаланг.
- меъёридан ортиқ тўлдирилган газ баллонларини хонага олиб кирманг ва газ плитасига уламанг;
- ҳар хил ясама сўрғичлардан (моторлардан) фойдаланманг.
Хонада газ ҳиди сезилганда:
- газ ускунаси жўмрагини беркитинг;
- дераза ва эшикни очиб, хонани шамоллатинг;
- агар хонада газдан заҳарланган киши бўлса зудлик билан тоза ҳавога олиб чиқинг;
- тезда авария-навбатчилик 104
қисмига қўнғироқ қилинг.
Газ чиқиши бартараф қилингунча қуйидагилар ман этилади:
- электр асбобларидан фойдаланиш;
- электр ускуналарни ёқиб-ўчириш;
- гугурт ёки учқун чиқарувчи мосламалардан фойдаланиш;
- газ сизиб чиқаётган жойни олов ёрдамида аниқлаш.
Газ ускуналаридан бехатар фойдаланиш ва уларни нормал иш ҳолатида сақлаш хонадон эгалари зиммасига юклатилган. Ўзингиз ва оилангиз соғлигини асраш, турли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун хонадонингиздаги мавжуд газ асбобларини йилда бир марта газ идораси хавфсизлик инспекторлари кўригидан ўтказинг.
Газдан тежаб-тергаб фойдаланинг! Тўловларни ўз вақтида тўлашни унутманг!
“САМАРҚАНД ҲУДУДИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ” МЧЖ МАЪМУРИЯТИ.