Июл ойида табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида тизимга 40 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди
- 09.08.2023 09:22
- 37
- Ҳодиса
Жорий йилнинг июль ойида 573 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бунда 37,6 млн. метр куб табиий газ (28 млрд. 200 млн сўм) ва 22,8 млн. кВт⋅соат электр энергияси (11 млрд 800 млн. сўм) талон-торож қилиниши натижасида тизимга 40 млрд. сўм зарар келтирилган.
Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари эса Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келгани айтилди.
Энергетика вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, ушбу ҳажмдаги табиий газ ёз мавсумида 188 мингта хонадоннинг бир ойлик, электр энергияси эса 114 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- 15 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Онлайн дарс учун тузилган шартнома бекор қилинди. Нега?
- 32 дақиқа аввал
- Таълим
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Каналларни бетонлаштириш сувни 30 фоизга тежайди
- 2 соат аввал
- Долзарб