Энди ўрмон ерларини ижарага олиш мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрда “Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисига низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Нурқулов томонидан чора-тадбирлар дастури белгиланди.
Унга кўра, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун ўрмон фонди участкалари (уларнинг бир қисми) ижарага берилади.
Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш Низомда белгиланган схемага мувофиқ амалга оширилади. Ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тўғрисидаги таклифлар ўрмондан доимий фойдаланувчилар томонидан Қўмитага электрон шаклда, унинг ҳудудий органлари орқали бир ой муддатда тақдим этилади.