Эндиликда Самарқанд шаҳар мактабларининг инглиз тили фани ўқитувчилари Халқаро CEFR имтиҳонларини имтиёзли асосда топшириши мумкин бўлади
Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда "Cambridge Assessment English"нинг Ўзбекистондаги Имтиҳонлар Маркази - "Innovative Centre" билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Маълумот учун "Cambridge Assessment English" дунёдаги энг нуфузли университетларидан бири Cambrige университетининг бир қисми ҳисобланади ва Ўзбекистонда қатор ташкилотлар ҳамда таълим муассассалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Бутун дунё бўйича ҳар йили 5,5 миллион нафардан ортиқ инсонлар мазкур ташкилот томонидан яратилган IELTS va CEFR имтиҳонларини топширади.
"Innovative Centre" Самарқандда бевосита фаолият юритиб, талабаларга инглиз тилидан дарс беради, ўқитувчиларга эса инглиз тилида халқаро стандартларга асосан дарс беришда методик ёрдам кўрсатади.
Cambridge Assessment мазкур меморандум доирасида шаҳар халқ таълими бўлими Cambridge университетда чоп этилган методик қўллланмалар билан таъминланади ҳамда тасарруфидаги мактаб ўқитувчилари "Cambridge Assessment English" томонидан ташкил этиладиган вебинар, конференция ҳамда мастер-классларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Энг муҳими, халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактаб ўқитувчилари Халқаро Cambridge CEFR имтиҳоналрини имтиёзли нархларда топшириш имкониятига эга бўлади.
CEFR имтиҳони Cambridge Assessment томонидан компьютер ҳамда қоғозда ташкил этилган махсус платформа орқали 4 босқичда топширилади:
- Listening;
- Reading and Use of English;
- Writing;
- Speaking.