Энергетик ичимликлар рекламасида нималар тақиқланганини биласизми?

Энергетик ичимликлар рекламасида қуйидагилар тақиқланади:

 - соат 7-00 дан – 22-00 гача энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;

- энергетик ичимликлар намуналарини 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;

- 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи ёки тасвири туширилган футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни тарқатиш ва сотиш;

- асосан болалар учун мўлжалланган газета ва журналларда, тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш, деб хабар бермоқда ҳуқуқий ахборот канали.