“Фаровонлик маркази” камбағалликдан чиқишга ёрдам беради

Қўшработ туманидаги Навкат маҳалласида Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Фаровонлик маркази” фойдаланишга топширилди.
из раҳбарининг “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, жорий йилда 1 миллион нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг устувор вазифаси сифатида белгиланган. Ушбу мақсадга эришиш учун юртимизда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширилмоқда.
Адлия вазирлиги мазкур дастурни ҳаётга татбиқ этишда Қўшработ туманига кўмаклашмоқда. Вазирлик томонидан тумандаги маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағал оилалар реестрига киритилган хонадонлар аъзоларини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Навкат маҳалласида ташкил этилган "Фаровонлик маркази" ушбу маҳалладаги 3 мингдан зиёд аҳоли учун Мустақиллик байрами олдидан катта совға бўлди. Марказда учта асосий йўналиш – таълим, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти йўлга қўйилган.
Марказнинг очилишида Адлия вазири А.Тошқулов, Қўшработ тумани ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Акбар Тошқулов янги марказнинг имкониятлари ва афзалликлари ҳақида гапириб, бу ҳудуд аҳолисини камбағалликдан чиқаришгагина эмас, уларнинг яхши имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Марказда чет тили курслари ташкил этилган ва тингловчилар мутлақо бепул тарзда хорижий тилларни ўрганади. Чет тилларини яхши ўзлаштирган ёшлар эса қонуний йўл билан хорижда ишга боришига кўмаклашилади. IT курсларида қишлоқ ёшлари замонавий ахборот технологиялари бўйича билим ва кўникмага эга бўлиб, уйдан чиқмасдан дастурлаш орқали даромад топиши мумкин. Тикувчилик, миллий қўғирчоқлар ясашни ўрганган хотин-қизлар ўз хонадонида бу фаолият билан шуғулланиб, доимий даромад манбаига эга бўлади. Сантехника ишлари бугун энг талабгир юмуш ҳисобланади. Шунинг учун марказда маҳалла ёшларига бу касб ҳам ўргатилади.
Қўшработда узум ва бошқа меваларни қуритиш, қайта ишлаш энг сердаромад фаолият турларидан бири бўлгани боис марказда узум ва мевани қайташ ишлаш, қадоқлаш йўлга қўйилиб, экспортга чиқарилади.
“Фарвонлик маркази” ташкил этилган курслар ва фаолият турлари бўйича зарур техника ва жиҳозлар, компьютер ва ўқув қуроллари билан таъминланди. Ҳар бир йўналиш бўйича малакали мутахассислар жалб қилинган.
Тадбир қатнашчилари янги марказ фаолияти билан танишиб, тинловчилар билан суҳбатлашди, ёшларнинг орзу-интилишлари билан қизиқди.