Энергетика: Нега соҳани ислоҳ қилиш зарурияти юзага келди?

Буни вазирлик маълумотлари асосида содда қилиб кўриб чиқамиз.

Биринчидан, иссиқлик электр станцияларидаги энергоблокларнинг аксарияти 25 йилдан ортиқ муддатда фойдаланиб келинмоқда, уларнинг фойдали иш коэффициенти паст ва замонавий буғ-газ ускуналарига қараганда 2 баравар кўп ёқилғи сарфлайди.

Иккинчидан, мавжуд электр узатиш тармоқлари ва трансформаторлар асосий қисмининг қувват ўтказиш қобилияти пастлиги истеъмолчиларга электр энергиясини етарли ҳажмда етказиб бериш имкониятини бермайди.

Учинчидан, нархларнинг бозор механизмлари асосида шаклланмаганлиги ва асосий фондларнинг эскирганлиги соҳа корхоналари молиявий аҳволининг ёмонлашувига олиб келмоқда.

Тўртинчидан, аҳоли сонининг ошиб бориши ва иқтисодиётнинг ривожланиши натижасида юзага келадиган талабни таъминлаш учун энергия ресурслари ишлаб чиқаришнинг қўшимча қувватларини яратиш лозим.

***

Соҳага хусусий инвестицияларни давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида жалб этиш энергоресурслар бўйича янги қувватларни яратишнинг бирдан-бир йўли ҳисобланади