Энг кўп осмонўпар бинолар қаерда жойлашган?
Кўплар бу саволга Американинг Нью-Йорк шаҳри деб жавоб беради. Аслида эса бу шаҳар рейтингда фақат учинчи ўринни эгаллаб туради.
Яна кимдир Дубайда деб айтар, лекин Бирлашган Араб Амирликларининг энг йирик шаҳри жуда баланд бинолар сони бўйича биринчи учликка ҳам кирмайди.
Балки Пекин ёки Шанхай осмонўпар бинолар сони бўйича етакчилик қилаётгандир? Йўқ! Токио, Мумбай, Лос-Анжелес ва Чикаго ҳам нотўғри жавоблар.
Аниқланишича, баландлиги 150 метрдан, қаватлари сони 40 дан ортиқ бўлган бинолар сони бўйича Гонконг етакчилик қилар экан.
Гонконгда нечта осмонўпар бино бор?
Хитой Халқ Республикасининг махсус маъмурий ҳудудида 558 та осмонўпар бино бор. Халқаро тижорат марказининг 484 метрли биноси улар ичида энг баланди бўлиб, иншоот 118 қаватдан, агар ер ости қаватлари қўшиб ҳисобланса 122 қаватдан иборат.
Ушбу осмонўпар бино жаҳон рейтингида 13-ўринни эгаллайди.
Яна қайси шаҳарларда осмонўпар бино кўп?
Энг кўп осмонўпар бинолар жойлашган аҳоли пунктлари рўйхатида иккинчи ўринни Хитойнинг Шенчжен шаҳри эгаллайди. Бу шаҳарда 415 та жуда баланд бинолар қурилган.
Биринчи бешликка, шунингдек, Нью-Йорк (318 та), Дубай (263 та) ва Гуанчжоу (194 та) шаҳарлари киради.