“Энг улуғ, энг азиз” танловида иштирок этинг!

Азиз ижодкорлар!
Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, вилоят маданият бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими, вилоят “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишлаб “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танловининг вилоят босқичини эълон қилади.
Танловга “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган асарлар-материаллар қабул қилинади.

Шунингдек, танловга қабул қилинган материалларда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз!” давлат дастурларининг ижроси, мазмун-моҳияти ва тарғиботи акс этганига алоҳида эътибор қаратилади.

“Энг улуғ, энг азиз” танлови ғолиблари қуйидаги номинациялар бўйича мукофотланади:
– вилоятдаги ёзувчи ва шоир бадиий асарлари, журналистларнинг публицистик нашрлари
– босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг ижодий ишлари;
– оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги интернет-журналистика материаллари;
– телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;
– тасвирий санъат, фото асарлар ва дизайн ишлари;
– санъаткорларнинг юртни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлари.
Ҳар бир номинация бўйича учтадан ўрин ажратилади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлганлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:
– муаллиф тўғрисида маълумотнома (объективка);
– муаллифнинг фуқаролик паспорти нусхаси;
– номзоднинг манзили ва боғланиш телефон рақамлари.
Танловга 2022 йилнинг 1 августидан 2023 йилнинг 1 августигача бўлган даврда расман чоп этилган адабий-бадиий асарлари, газета-журналлар ва интернет нашрларида эълон қилинган мақолалар, радио ва телевидение каналларида эфирга узатилган материаллар, намойиш этилган тасвирий санъат ишлари ва фото асарлар, куй-қўшиқлар қоғоз кўринишда ҳамда электрон шаклида 2023 йилнинг 14 августигача бўлган муддатда қабул қилинади.
Танлов ғолиблари Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига бағишланган тадбирлар доирасида аниқланади ҳамда қимматбаҳо совға ва диплом билан мукофотланади.

Тақдим этилган ижодий ишлар ҳайъат аъзолари томонидан баҳолаб бўлингач, мукофотланганларни тақдирлаш маросимининг санаси ва вақти эълон қилинади.
Танловда қатнашиш учун тақдим этиладиган намуналар ижодий уюшмалардан, ОАВ жамоаларидан, соҳалар бўйича нодавлат-нотижорат ташкилотларидан, шунингдек, мустақил ижодкорлардан электрон ҳамда босма шаклда Самарқанд шаҳри, Улуғ Турсунов кўчаси, 80-уй, вилоят Матбуот уйида қабул қилинади.

Қўшимча маълумот олиш учун 66-233-91-69, 66-235-28-40, 66-233-62-64, 66-233-43-57, 66-229-53-75 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ташкилий қўмита.