Энг улуғ ва энг азиз байрам!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги байрами Самарқанд вилоят судида кенг миқёсда нишонланди. Тадбирга суд тизимида фидокорона меҳнат қилиб, бугун кексалик гаштини сураётган устозлар ҳам таклиф қилинди.
Вилоят суди раиси О. Ҳайитов тадбирни кириш сўзи билан очиб, барчани энг улуғ ва энг азиз байрам қутлади. Мустақиллик неъматининг моҳияти, халқимиз эришган ютуқлар, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳақида сўз юритди.
Тадбир хушхабар билан бошланди. Суд тизимида кўп йиллар меҳнат қилиб, меҳнатларининг роҳатини фарзанду набиралар ардоғида, шогирдлар эъзозида, эл-юрт ҳурматида кўраётган Омонқул Маматқуловга Ўзбекистон суд тизими фахрийлар марказининг “Ўзбекистон суд фахрийси” гувоҳномасига лойиқ кўрилган эди.
Вилоят суди раиси О. Ҳайитов устозни юксак эътироф билан табриклади. О. Маматқуловнинг шарафли меҳнат фаолияти ҳақида сўз юритиб, бугунги кунда ҳам шогирдларга йўл-йўриқ кўрсатиб катта кўмак бераётганлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, О. Маматқуловга “Ўзбекистон суд фахрийси” гувоҳномаси, шунингдек вилоят сувди совғаси сифатида китоблар жамланмаси ва гуллар тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, барча фахрийларга вилоят судининг совғаси сифатида китоблар жамланмалари тақдим этилди.
Байрам тадбирида бир гуруҳ судья ва суд ходимлари масъулиятли ва самарали меҳнатлари, касбга садоқати ва фидоийлиги учун Самарқанд вилоят судининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Тадбир табриклар, илиқ фирк-мулоҳазаларга бой бўлди.