Ерда юқори даражали магнит бўронлари кузатилмоқда

Олимларга кўра, кучли магнит бўронлари таъсирида алоқа узилишлари ва бошқа ноқулайликлар кузатилиши мумкин. Шунингдек, Республика Гидрометеорология маркази аҳолига ўз тавсияларини берди.

Марказ хабарига кўра, магнит бўрони G5 даражали тизимда юқори — G4 даражани ташкил этиши мумкин. Магнит бўронининг бундай фаоллиги туш пайтида кутилаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий таъсирини камайтириш мақсадида, овқатланиш рационларига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш тавсия этилади.

Магнит бўронлари G4 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томони ва пешонада кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкогол маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди.