Эрдўған Авлиё София масжидида жума намозига азон чақирди (видео)

Туркия Президенти Режеп Тайип Эрдўған Авлиё София масжидида 86 йилдан сўнг илк бора жума намозига азон чақирди. Бу жараён тасвирга олинган видеолавҳа Твиттер фойдаланувчиси Мехмет Каракай томонидан ижтимоий тармоққа жойлаштирилди.

Видеолавҳада Туркия етакчиси жума намозига азон чақираётганлиги акс этган. Шу билан бирга, Президент ёнида ҳукумат аъзолари ҳам бўлган.

10 июль куни Туркия давлат кенгаши 1934 йилда Туркия ҳукумати томонидан Авлиё София ибодатхонасига музей мақоми берилиши тўғрисидаги қарорини бир овоздан ноқонуний деб эълон қилди ва ибодатхонага Масжид мақоми берилиши тўғрисида қарор қабул қилди.

Авлиё София ибодатхонаси (ҳозир масжид) милоддий VI асрда император Юстиан топшириғига асосан барпо этилган. Турклар Константинополни босиб олганларидан сўнг у масжидга айлантирилган. Аммо 1934 йилда замонавий Туркия давлати асосчиси Мустафо Камол Отатурк Авлиё Софияга музей мақомини берган.